Белград шаҳрида 66 ёшда афсонавий стюардесса Весна Вулович вафот этди. У 1972 йилги McDonnell Douglas DC-9 самолётининг портлашидан сўнг омон қолган ягона инсон саналади. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Ҳаво лайнери бортида 23 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси, жумладан 22 ёшли Весна Вулович бўлган. Маълумки, қизнинг ўрнига бошқа борт кузатувчиси учиши лозим бўлган, бироқ авиакомпания хатоси билан айнан Весна бортда бўлган.
Собиқ борт кузатувчиси рекорд даражадаги баландликдан парашютсиз тушиб, омон қолган инсон ҳисобланарди.
ОАВ маълумотларига кўра, аёл бир неча кун телефон қўнғироқларига жавоб бермаган, шундан сўнг Вуловичнинг хавотирга тушган дўстлари полицияга мурожаат қилишди. Аёл яшаган квартирада эса унинг жасади топилди.
Вуловичнинг ўлимига нима сабаб бўлгани номаълум. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди