12:57 / 26.12.2016
7 835

Хитойлик миллиардер камбағал инсонлар психологияси ҳақида

Хитойлик миллиардер камбағал инсонлар психологияси ҳақида

Хитойлик миллиардер Жека Ма камбағал кишиларнинг руҳияти ҳақида фикр билдирди. Қуйида унинг таржима қилинган матнини келтирамиз.

“Камбағал кишилар талабини бажариш жуда мушкул. Уларга ниманидир текинга берсанг, бу қопқон, деб ўйлайдилар. Уларга бу кичик инвестиция десангиз – кўп маблағ ишлаш топиш мумкин эмас, дейишади. Уларга йирик миқдорда молия киритиш таклифини берсангиз, пулларини йўқлигини рўкач қилишади. Янги мавзулар таклиф этилса – тажрибалари йўқлигидан хавотирланишади. Уларга бу анъанавий бизнес эканлигини айтсангиз, бу оғир дейдилар. Уларга бу янги бизнес-модель десангиз – пирамида дейишади. Уларга дўкон очиш ҳақида гапирсангиз – эркинлик йўқ дейишади. Ўз бизнесларини бошлаш ҳақида гап очсангиз, янги бизнес ривожланишига ҳеч қандай исбот йўқлигини айтишади.

Улар кўплаб умумий хусусиятларга эга: Google’дан фойдаланишни, худди ўзлари каби омадсиз дўстларига қулоқ тутишни. Улар университет профессорларидан ҳам кўпроқ ўйга толишади ва кўзи ожиз кишилардан ҳам камроқ нарсалар қилишади. Улардан нима қилишлари мумкинлиги ҳақида сўранг. Улар сизга жавоб бера олмайди.

Менинг хулосам: юракдан тезроқ уришни талаб қилишни ўрнига, ўзингиз тезроқ ҳаракат қилсангиз нима бўлади? Хаёлларга берилиш ўрнига, фикрингиздаги нарсани амалга оширишингизга нима ҳалал беради? Камбағал инсонлар битта хусусиятлари сабаб омадсизликка юз тутишади: Уларнинг умри кутиш билан ўтади”.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойлик миллиардер камбағал инсонлар психологияси ҳақида