00:35 / 27.12.2016
7 603

Статистика қўмитаси коррупция бўйича кузатув ўтказмоқда

Статистика қўмитаси коррупция бўйича кузатув ўтказмоқда

Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликларни 30-30 декабр кунлари коррупцияга қарши мониторинг доирасида ўтказилаётган кузатувларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, мониторинг ўтказишдан мақсад коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича давлат статистика органларида коррупция даражасини пасайтириш усулларини излашдир.

Қўмита интернет саҳифасида сўровнома берилган бўлиб, уни барча хоҳловчилар тўлдиришлари мумкин.

"Сизнинг мазкур сўровнома саволларига берган жавобларингиз ёрдамида аниқ ва тўлиқ маълумот олишга, уни таҳлил қилиб тўғри хулоса чиқаришга умид қиламиз.

Ўз навбатида, сўровноманинг аноним ҳисобланиши, респондентнинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда кўрсатилмаслиги ва саволларга берилган жавоблар фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, шунингдек жавобларингиз сизга ёки бошқа шахсга қарши ишлатилишига асло йўл қўйилмаслиги кафолатланади", — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Статистика қўмитаси коррупция бўйича кузатув ўтказмоқда