Жорий йилда пахта йиғими кампанияси (19 сентябрдан 31 октябргача) якунлари бўйича ходимлар ва 18 ёшга тўлмаган болаларни пахта йиғим-теримига мажбурий жалб қилгани учун 3 нафар умумтаълим мактаби, 2 нафар касб-коллежи директори, 2 нафар фермер хўжалиги раиси ҳамда 1 нафар шифохона бош шифокори маъмурий жавобгарликка тортилди. Белгиланган жарималарнинг умумий миқдори 4,7 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги ахборот хизматига таяниб, «Газета.уз» хабар бермоқда.
Меҳнат вазирлигига келиб тушган 30 мурожаат бўйича меҳнат қонунчилигининг бузилиши юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, 10 мурожаат бўйича чоралар кўрилди, 7 мурожаат бўйича айбдорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, 13 мурожаат юзасидан қонунбузарликка йўл қўйилмагани аниқланди.
Вазирликнинг тегишли бўлинмалари болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат ўрнатган. Ушбу йўналишда олиб борилган ишлар натижасига кўра, 14 қонунбузарлик аниқланди. Уларнинг 5 таси меҳнатга ўз вақтида ҳақ тўламаслик, 9 таси ёллаш ва меҳнат учун зарур шароитлар яратилмаслиги бўйичадир. Мазкур далиллар юзасидан 2 нафар шифохона раҳбари, 1 нафар касб-ҳунар коллежи директори, 1 фермер хўжалиги раҳбари, 1 нафар маҳалла раиси ва 1 корхона директорига мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик тўғрисидаги кўрсатма берилди.
Жорий йилда Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиясига биноан Ўзбекистонда, айниқса қишлоқ хўжалиги ишларида мустақил жамоат ташкилотлари томонидан мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича миллий мониторинг ўтказилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади