Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоровнинг вилоятнинг шаҳар, туман, шаҳарча, қишлоқ маҳаллаларида бўлиб, халқ вакиллари билан юзма-юз мулоқотга киришиши бир жиҳатдан анъанавий учрашув тусини олаётган бўлса-да. Иккинчи бир тарафдан кириб келаётган Янги йилни номланишига мувофиқ дастлабки амалий қадамлар сифатида ҳам баҳоланмода, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Ўтказилаётган учрашувларда наманганликлар вилоят ҳокимига, қишлоқлардан туманлар марказигача бўлган масофада автобус қатновини йўлга қўйиш, олдинлари фойдаланиб келинган тик қудуқларни қайта кавлаб сув йўлини очиш орқали сув етишмовчилиги масаласини оз бўлсада ҳал этиш, қишлоқ жойларида ёшларнинг янада яхши билим олишлари учун қўшимча ўқув марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, каби масалаларда мурожаат қилишмоқда.
Масалан Чортоқ туманининг Қиризистон билан чегарадош Ҳазратишоҳ қишлоғида 7,5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, қишлоқ одамлари асосан қишлоқ хўжалиги, хусусан боғдорчилик-мева-сабзавот етиштиришдан келадиган даромад ҳисобидан рўзғор юритадилар.
Қишлоқликлар экинларни суғоришда баъзан сув етишмовчилик ҳолатлари юзага келаётганлигини вилоят ҳокими билан учрашувда таъкидлаб ўтишди. Х.Бозоров бу ва бошқа масалалар яъни аҳоли турмуш даражасини яхшилашда, муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёевнинг вилоят аҳолиси билан сайловолди учрашувларида белгилаб берган вазифалари доирасида, вилоятда бир қатор ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётганини айтиб ўтиб, тез орада шу ва шунга ўхшаган масалалар ўз ечимини топишига ваъда берди.
Вилоят ҳокими билан юзма-юз мулоқотлар вилоятнинг барча туман, қишлоқ ва маҳаллаларида давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?