Экшн-камералар ишлаб чиқарувчи GoPro компанияси асосчиси ва бош директори саналадиган Ник Вудман АҚШда 2014 йилда энг кўп маош олган компания раҳбари деб топилди. Бу ҳақда «Bloomberg»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг июнида Вудман умумий миқдори 284,5 млн долларга тенг 4,5 млн акцияга эга бўлган. Бундан уч ҳафта ўтиб, унинг компанияси IPO рейтингига кирган.
Шу тариқа Вудман 2013 йилда энг кўп пул ишлаган, Cheniere Energy компанияси бошқарувчиси Чариф Сукини ортда қолдирди. Сукининг 2013 йилда ишлаб топган пули 281 млн долларни ташкил этган эди.
Қайд этилишича, Ник Вудман 2013 йилда 800 минг доллар маош оллган, шунингдек унга мукофот сифатида ҳар ойда 1 млн доллар тўланган. Қолаверса, компания томонидан унинг йўл кираси учун ҳар ойда 50 минг доллар ажратилган.
Bloomberg Billionaires Index маълумотига кўра, Вудман айни вақтда компаниясидаги энг катта таъсирга эга шахс ҳисобланади, унинг жами улуши 2,4 млрд долларга баҳоланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди