11:14 / 06.01.2017
7 907

Facebook’да Эрдўғонни танқид қилган Канада фуқароси Туркияда ҳибсга олинди

Facebook’да Эрдўғонни танқид қилган Канада фуқароси Туркияда ҳибсга олинди

Канада фуқароси Facebook ижтимоий тармоғида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни танқид қилгани учун Туркияда ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Канада ва Туркия фуқаролигига эга 50 ёшли Иси Хипер 2016 йил 30 декабрь куни Туркия шимоли-шарқидаги Карс шаҳрида полиция томонидан қўлга олинган. Унинг адвокати сўзларига кўра, ҳибс Хипер 28 декабрь куни Facebook’да ёзиб қолдирган изоҳларга боғлиқ бўлиши мумкин. У ўз изоҳларида Эрдўғонни «Туркиянинг ИШИД террорчиларини қўллаб-қувватлашини исботловчи далилларни келтирган журналистларни қамоққа тиқиш»да айблаган эди.

Канада ташқи ишлар вазирлиги Хипернинг ҳибсга олинганидан хабардор эканлиги ва зарур консуллик кўмагини кўрсатаётганини маълум қилди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Facebook’да Эрдўғонни танқид қилган Канада фуқароси Туркияда ҳибсга олинди