Йигитнинг гилам билан спарринги интернет-хитга айланди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-01-2017 | 23:59 ZAMIN.UZ / Жамият / 08 Январ 2017
451

Йигитнинг гилам билан спарринги интернет-хитга айланди (Видео)

Йигитнинг гилам билан спарринги интернет-хитга айланди (Видео)

Интернетнинг русийзабон сегментида Минскда яшовчи йигитнинг гилам билан қорда "олишуви" видеоси оммалашмоқда. Бу кулгили видеода ёш йигит "индамас" спарринг-шеригида ўзини ҳимоя қилиш усулларини машқ қилган кўринади, деб ёзади Кун.уз сайти.

Интернет фойдаланувчилар бундай "муросасиз" олишувни эътиборсиз қолдира олишмаган. "Менимча, бу гилам унинг рафиқасини олиб кетганов", деб ҳазиллашган фойдаланувчилардан бири. "Гиламлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти, қаердасиз? Ва бу куппа-кундуз куни бўлмоқда", деб ўз "ҳайратини" яшира олмаган яна бир фойдаланувчи. Бошқа бир фойдаланувчи эса эркакнинг ўзидан хавотирланган: "Гиламда пичоқ бўлганда ёки у бир ўзи бўлмаганда нима бўларди?".

Бироқ, кўпчилик йигитнинг машқ қилишга интилишини қўллаб-қувватлашган ва жанг усулларини ҳақиқий спарринг-шериксиз ва қимматбаҳо манекен ва тренажёрларсиз ҳам машқ қилишга имкон берувчи усулига тан беришган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.