Лола Каримова Лос-Анжелесдаги "Олтин глобус" кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лола Каримова Лос-Анжелесдаги "Олтин глобус" кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди

  • Жамият
  • 9-01-2017, 20:36
  • 1 613
  • Лола Каримова Лос-Анжелесдаги "Олтин глобус" кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди

    Ўзбекистон Биринчи Президенти, марҳум Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Лос-Анжелесда бўлиб ўтган "Олтин глобус-2017" кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди. Бу ҳақда CAFB.Asia'га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

    Манбага кўра, Лола Каримова-Тиллаева "Олтин глобус" қизил йўлакчасида Tom Ford либосида кўриниш берган. Узун оқшом кўйлаги илон териси принтлари ишланган бўлиб, уни шарф ва оқ мўйна тўлдириб турибди.

    Қизил йўлакчада Лола Каримова-Тиллаевадан ташқари кўплаб Ҳолливуд юлдузлари суратга тушишди.

    "Олтин глобус" киномукофотининг 74 - тақдимот маросими 8 январдан 9 январга ўтар кечаси бўлиб ўтди.

    Бугун Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Беверли Ҳилтон» меҳмонхонасида «Олтин глобус» киномукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

    «Олтин глобус» мукофотини «Энг яхши комедия ёки мюзикл» йўналишида «Ла-Ла Ленд» (La La Land) фильми қўлга киритди. Шунингдек, ушбу картина энг яхши режиссёрлик иши, энг яхши сценарий, мусиқа ва оригинал қўшиқ йўналишларида ҳам мукофотларга эга бўлди.

    loading...