Аргентинада 52 миллион йиллик икки қазилма ҳосили топилди. Топилма кўплаб замонавий ўсимликлар, шу жумладан картошка ва помидорнинг эволюциясини тушунишга ёрдам беради. Бу ҳақда Science журналига асосланиб Кун.уз сайти маълум қилмоқда.
Манбага кўра, ўсимлик итузумлар оиласига киради. Ҳозирда улар ҳамма ерда тарқалган, лекин уларнинг эрта тарихи ҳозирча номаълум - олимлар фақат бир нечтагина қазилма уруғини топишган. Топилма итузумлар оиласининг энг йириги ҳисобланган физалисларга мансуб. Физалисларнинг турларидан бири - сабзавот физалиси томатларга қариндош ҳисобланади ва Мексика ошхонасида қўлланилади. Топилмага кўра, физалис ва итузумлар аввалги маълумотлардан анча олдинроқ пайдо бўлган: сабзавот физалиси илгари 25 миллион йил аввал пайдо бўлгани тахмин қилинарди.
Тадқиқот ўтказилган ҳудудда 6 мингга яқин қазилма ўсимликлари топилган, бироқ уларнинг фақат иккитасигина физалисларга тегишли бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?