11:00 / 16.01.2017
11 921

«Аҳмадбой» қамоқда катта бизнесни йўлга қўйди!

«Аҳмадбой» қамоқда катта бизнесни йўлга қўйди!

Ўз мижозларига киритган сармоялари учун 45 кунда 50 фоиз фойда таклиф этиб, дунёда 3 миллиондан ортиқ одамни 65 миллиард долларга “отган” америкалик “Аҳмадбой” - Бернард Мэдофф 2008 йилда 150 (!) йил қамоқ жазосига маҳкум этилганди.
Аммо пулга бўлган муҳаббат уни қамоқда ҳам тинч қўймади. Бернард ўзи жазо муддатини ўтаётган Шимолий Каролинадаги қамоқхона дўконига сотишга келтирилган какаони ёппасига сотиб олди ва устига катта фойда қўйган ҳолда қамоқхона маҳбусларига сотишга бошлади.
Bernard L. Madoff Investment Securities фондини тузиб, миллионлаб кишиларни йигирма йил давомида чув тушириб келган бу “аср фирибгари”нинг “муваффақиятли юриши” 2008 йилда жаҳон молиявий инқирози келиб чиқиши натижасида тўхташга мажбур бўлганди.
Сабаби, янги оқими тўхтаб, эскиларига эса пул тўлашга имконияти қолмаган Мэдофф: “Менда айб йўқ, мени кечиринглар. Бу йўлнинг охири йўқлигини билардим. Одамлар ўзлари менга пул олиб келиб беришаверди” қабилидаги иқрори билан, қамоққа қочиб қутулганди. Шуниси қизиқки, у тузган молиявий пирамида салкам чорак аср давомида дунёда ер тагида илон қимирласа биладиган АҚШ Федерал хизматлари назаридан четда қолган!

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аҳмадбой» қамоқда катта бизнесни йўлга қўйди!