Страсбургдаги Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича суди 17 январда Литва Правенишкес ахлоқ-тузатиш колониясида жазо ўтаётган маҳбуснинг ҳуқуқларини бузганлигини эълон қилди. Бунга ҳукуматнинг маҳбусга масофадан туриб ўқиш излашида интернетдан фойдаланишни тақиқлагани сабаб бўлган.
Маҳбус Хенрикас Янковскис судга колония маъмурияти унга интернетдан фойдаланиш имкониятини беришни тақиқлаганидан кейин мурожаат қилган, деб ёзади Кун.уз.
"Литва ахлоқ-тузатиш колониясидаги маҳбуснинг ҳуқуқларини бузган. Унга ўқиш қидириш мақсадида интернетдан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган", дейилган суд қарорида.
Суд ҳакамлик ҳайъати "бундай қарорлар Европанинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенциясини бузишини, чунки интернетдан фойдаланиш инсон ҳуқуқи ҳисобланишини" эълон қилган. Суд маҳбуснинг унга 30 минг доллар товон пули тўлаш илтимосини рад этди. Судьялар бу вазиятда қоидабузарлик тасдиқланишининг ўзи етарли деб топганлар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди