00:10 / 19.01.2017
4 181

Хитойда қайта турмуш қураётганларга тўй маросими ўтказиш тақиқлаб қўйилди

Хитойда қайта турмуш қураётганларга тўй маросими ўтказиш тақиқлаб қўйилди

Хитойнинг жанубидаги Гуйчжоу вилоятининг Кайли шаҳри раҳбарияти иккинчи маротаба уйланаётганлар учун тўй банкетини ўтказишни тақиқлаб қўйди.

Таъкидланишича, энди ёшлар тўй банкетини ўтказиш учун аввал маҳаллий ҳукумат улар бунгача турмуш қурмаганига ишонч ҳосил қилиши учун у билан уни келишиб олишлари керак бўлади. Худди шундай қоида эслаш маросими ўтказиш учун ҳам тааллуқлидир: уни ўтказиш учун тегишли идораларда рухсат берувчи ҳужжатни олиш зарур.

Шунингдек, бир тўй маросими учун бир нечта жойдан фойдаланиш тақиқланади.

Таъкидланишича, Хитой коммунистик партияси 2012 йилдаёқ коррупция, қоғозбозлик ва ўз бойлигини кўз-кўз қилиш ҳолатларига қарши умуммиллий кампанияни бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойда қайта турмуш қураётганларга тўй маросими ўтказиш тақиқлаб қўйилди