23:51 / 22.01.2017
6 828

Пекиннинг доимий аҳолиси сони 22 млн кишига етди

Пекиннинг доимий аҳолиси сони 22 млн кишига етди

Пекинда доимий равишда яшовчи ва регистрацияга эга аҳоли сони 2016 йил охирида 21,7 млн кишини ташкил қилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлигига асосланиб "Кун.уз" хабар берди.

Ўтган йили Пекинда қайд этилган аҳоли сони 18,8 млн кишини ташкил қилганди.

15 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатлилар улуши Пекин умумий аҳолисининг 73,7 фоизини, 14 ёшдан кичиклар сони 10,3 фоизни, 60 ёшдан катталар сони 16 фоизни ташкил қилмоқда.

Пекин раҳбарияти 2020 йилгача шаҳар аҳолисини 23 млн киши атрофида қолдиришни ва доимий равишда яшовчилар сонини 2014 йилдагидан 15 фоизга камайтиришни мўлжалламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пекиннинг доимий аҳолиси сони 22 млн кишига етди