14:16 / 25.01.2017
6 720

Қирғизистонда Туркиядан террорчиларга қалбаки пуллар етказиб бериш йўлаги фош этилди

Қирғизистонда Туркиядан террорчиларга қалбаки пуллар етказиб бериш йўлаги фош этилди

Қирғизистон махсус хизматлари Туркиядан республикага юқори сифатли қалбаки долларлар олиб кирилишининг олдини олишди. У мамлакат ҳудудидаги террорчилик фаолиятини молиялаштиришни кўзда тутган, деб хабар берди Кун.уз сайти.

"Қирғизистон Республикаси МХДҚнинг террорчиликка қарши кураш тадбирлари доирасида террорчиликни молиялаштириш мақсадида хорижий валютани тайёрлаш, ўтказиш ва сотиш бўйича уюшган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди", - дейилган матбуот хизмати.

МХДҚнинг маълум қилишича, аввалроқ Қирғизистонда республикага Туркиядан умумий қиймати 56 минг доллар бўлган қалбаки пул қозоғларини ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган хорижлик фуқаролар қўлга олинган. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. "Йирик миқдордаги маблағларнинг аниқланиши туфайли МХДҚ бошқа давлатлар тегишли тузилмалари билан шериклик алоқаларига эътибор қаратмоқда", - дея таъкидлаб ўтишган давлат қўмитасида.

Тергов маълумотига кўра, қалбаки долларлар “юқори технологиялар даражасида” тайёрланган. МХДҚнинг маълум қилишича, маҳкама Қирғизистонга қалбаки валютани олиб киришда Истанбулда яширинаётган қирғиз фуқаролари Мансур Сувонов ва Илёс Собировларнинг алоқаси борлигини гумон қилмоқда. Собиров Қирғизистон томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган. Уни Бишкекдаги Хитой элчихонаси ҳудудида ўтган йилнинг 30 август куни теракт содир этишда айблашмоқда.

Маълумот учун, 2016 йилнинг 30 август куни эрталаб Хитой Халқ Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси дарвозаси ёнида портлаш содир бўлганди. Дипломатик ходимлардан ҳеч бири жароҳат олмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистонда Туркиядан террорчиларга қалбаки пуллар етказиб бериш йўлаги фош этилди