23:08 / 25.01.2017
6 132

Россияда WhatsApp, Viber ва Telegram фойдаланувчиларининг шахси аниқланади

Россияда WhatsApp, Viber ва Telegram фойдаланувчиларининг шахси аниқланади

Россиянинг Алоқа назорат қўмитаси ва ИИВ мессенжерлар яратувчиларини фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбурловчи қонун қабул қилмоқда, деб ёзмоқда Спутник нашри.

“Алоқа тўғрисида”ги қонунга ўзгаришлар киритилганидан кейин дастур ишлаб чиқарувчилари ва уяли алоқа операторлари, ҳуқуқни сақлаш органлари учун мессенжерлар шахсини аниқловчи дастур яратиши керак бўлади, — дейилган хабарда.

Ушбу қонун лойиҳачи Россия Алоқа назорати қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни тайёрлашда уяли алоқа операторлари вакиллари ҳам иштирок этган.

Янги қонун Россияда интернет орқари турли экстремистик материаллар тарқатишга қарши кўрилаётган чораларнинг бир қисмидир. Ўтган йили давлат хизматчиларига Google, WhatsApp ва бошқа бир қатор дастурлардан фойдаланиш қатъиян таъқиқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россияда сим карталарни расмийлаштирмасдан сотаётган сотувчилар учу қаттиқ жазо чоралари белгиланган. Кўчада сим карта сотаётган мигрантлар эса — жарима солиниб депортация қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда WhatsApp, Viber ва Telegram фойдаланувчиларининг шахси аниқланади