Ўзбекистонда амалдорлар даромад декларациясини тўлдиришлари кўзда тутилувчи меъёр жорий этилиши мумкин, деб хабар берди Спутник агентлиги.
Суҳбатдошнинг айтишича, ҳозирда тегишли вазирлик ва муассасалар коррупцияга қарши 2018 йилгача мўлжалланган икки йиллик дастурни ишлаб чиқишмоқда.
Коррупция жиноятига қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар мажмуасини ўз ичига олувчи ҳужжат март ойи охирига қадар тайёр бўлади. Хусусан, ундаги меъёрлардан бирида давлат ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари даромадлари ҳақида декларация тўлдиришлари мажбурий талаб сифатида кўрсатилади.
"Даромад декларацияси юридик ҳужжат эмас, балки иқтисодийдир. Шунинг учун ҳозирда мутахассислар томонидан мазкур талабни жорий этиш шартлари ўрганиб чиқилмоқда ва муҳокамалар якунига етиши билан барча таклифлар умумлаштирилади ва шундан сўнг бу борадаги аниқ фикр айтилади", — деди суҳбатдош.
Унинг қайд этишича, умуман олганда дастур доирасида республикада коррупцияга қарши кураш борасида хориж тажрибасига ҳам асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қонунчилик актларини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш ҳамда мансабдор шахслар орасида ҳалол меҳнат қилишни тарғиб қилувчи аниқ таклифлар киритиш билан шуғулланувчи коррупцияга қарши муассасалараро комиссия ташкил этиш режалаштирилмоқда. Комиссия шунингдек, ушбу соҳада мавжуд бўлган сурункали муаммоларни аниқлаш билан ҳам шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади