22:39 / 26.01.2017
12 488

Ойлик иш ҳақи ҳамда пенсия миқдори камида 10 фоизга оширилади

Ойлик иш ҳақи ҳамда пенсия миқдори камида 10 фоизга оширилади

2017 йилда ойлик иш ҳақи ҳамда пенсия миқдори камида 10 фоизга оширилади, деб хабар берди Кун.уз сайти.

Хабарга кўра, 26 январь куни Ҳаракатлар стратегияси муҳокамасига бағишланган медиаҳафталик доирасида ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги устувор йўналишлар маълум қилинган.

"Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлар асосида иш ҳақи, пенсияларни босқичма-босқич кўтариш режалаштирилаётгани таъкидланди. 2017 йилда уларнинг миқдорини камида 10 %га ошириш кўзда тутилмоқда", — дейилади хабарда.

Шунингдек аҳоли даромадларига нисбатан белгиланувчи солиқ юкини камайтириш мақсад қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ойлик иш ҳақи ҳамда пенсия миқдори камида 10 фоизга оширилади