11:52 / 27.01.2017
7 496

Тошкентда ўз уйида пропискасиз яшаётган 237 нафар аёлнинг муаммолари ҳал этилди

Тошкентда ўз уйида пропискасиз яшаётган 237 нафар аёлнинг муаммолари ҳал этилди

Тошкент шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари томонидан аниқ ва мақсадли тизим яратилиб, бу тизимда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалий ишлар ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси «Ф. Абдураҳимова»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Оилаларда ажримга сабаб бўлувчи 7 та асосий сабаблар қамраб олинган жадваллар асосида оилабай ўрганиш ишлари ташкил этилиб, олиб борилган ишлар натижасида бир қатор муаммолар ҳал этилди. Жумладан, имконияти бўла туриб, оиласи ва фарзандларини уй-жой билан таъминламаган фуқаролардан 35 нафарининг, алимент пулини тўламасдан юрган 44 фуқаронинг, уйга киритиб қўйиш бўйича суднинг ижро ҳужжатлари мавжуд бўла туриб, ижро этилмаган 13 та оилаларнинг, яшаётган манзилида доимий рўйхатсиз (пропискасиз) яшаётган 237 та оналарнинг муаммолари ҳал этилди.

Шунингдек, оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида фуқаролик суди билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида 2016 йилнинг якунида оилавий ажримлар сони 2015 йилга нисбатан 711 тага камайишига эришилди.

Шу билан бирга, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва фуқаролик судлари томонидан яраштирилган оилалар сони 1127 тани ташкил этиб, бу оилалардаги 1479 нафар вояга етмаган болалар ота-она бағрида тарбия топадиган бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўз уйида пропискасиз яшаётган 237 нафар аёлнинг муаммолари ҳал этилди