16:22 / 27.01.2017
9 389

Милиция ходимлари учун қонун йўқми?

Милиция ходимлари учун қонун йўқми?

Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда бир фойдаланувчи томонидан юкланган видео қизғин муҳокамага сабаб бўлди, деб хабар қилди Спутник нашри.

Роликда милиция хизмат машинаси йўл ҳаракати қоидаларини очиқ ва қўпол тарзда бузаётгани тасвирланган. Машина қизил чироқ ёнганига қарамай, "газни" босган. Ушбу воқеа "Пушкин" метро станцияси яқинида содир бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан содир этилган ушбу қўпол қоидабузарлик "Водители Ташкента" иштирокчиларининг кескин норозилигини уйғотди, деб хабар қилади мухбир.

"Телевизорда ДАН ходимлари ҳайдовчиларга қоидабузарлик учун танбеҳ бераётгани кўрсатилади фақат. Қачон уларнинг ўзларини ҳам кўрсатишар экан?", — деб ёзган интернет фойдаланувчилардан бири.

"Биз кичкина одамлар бўлсак, уларга эса ҳамма нарса мумкин!", — деб таъкидлаган яна бир фойдаланувчи.

"Улар ҳамиша хизматда, бу борада суришишдан фойда йўқ", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Хабар қилинишича, интернет фойдаланувчилари маслаҳатни бир жойга қўйиб, қоидабузар устидан ИИВ виртуал қабулхонасига хат ёзишган.

"Мурожаат рақами 858/17. Натижани кўрамиз", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Милиция ходимлари учун қонун йўқми?