Шавкат Мирзиёев “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг қурилиши билан танишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шавкат Мирзиёев “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг қурилиши билан танишди

  • Жамият
  • 28-01-2017, 11:59
  • 1 200
  • Шавкат Мирзиёев “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг қурилиши билан танишди

    Жорий йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф уюштирган Шавкат Мирзиёев “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасини барпо этиш учун олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди, деб ёзади “Қалампир.уз” сайти.

    Айни вақтда мазкур эркин иқтисодий зона учун ер участкаси ажратилган. У ер муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминланмоқда.

    Ҳозирча “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида енгил саноат, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, чарм-поябзаллар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган 50 та лойиҳа ишга туширилиши мўлжалланган.

    Шавкат Миромонович Мирзиёев бу ердаги режалар билан танишар экан, сифат ва муддатга эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, хориж инвестициялари ва технологияларни ҳам жалб этиш кераклиги қайд этилди.