67 ёшли непаллик аёл минглаб қизларни жинсий қулликдан озод этгани учун Ҳиндистоннинг нуфузли мукофотларидан бирига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
Анурадха Койраланинг айтишича, у жабрдийдаларнинг жисмоний ва руҳий оғриқларини кўриб, бу вазиятга четдан қараб тура олмаган. Унга аталган Падма Шри мукофоти март-апрель ойларида топширилади.
Маълумотларга кўра, 12 минг нафар аёл ва қизлар жинсий савдодан қутқариб олинган ва реабилитация қилинган. Шунингдек, 45 минг нафар аёлларнинг сотилишининг олди олинган.
Мутахассисларнинг айтишларига кўра, дунёда қулликка тушиб қоладиган жабрдийдаларнинг 40 фоизини айнан ҳиндистонликлар ташкил этади.
Собиқ ўқитувчи Анурадха Койрала 1993 йилда “Непалдаги она уй” номли хайрия жамиятига асос солди. Бу жамият жинсий савдо жабрдийдаларига, оилалари ёки жамият томонидан қувилган инсонларга ёрдам бериш билан шуғулланади. Ташкилот бу борадаги жиноятчиларни қўлга олиш йўлида ҳукумат ва полиция билан ҳамкорлик қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди
Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди
Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди