18:15 / 28.01.2017
6 986

Ҳайдовчи инспекторга пора бериш учун кредит олди

Ҳайдовчи инспекторга пора бериш учун кредит олди

Бу воқеа Россиянинг Пермида юз берди. 39 ёшли ҳайдовчини ЙҲХДИ инспектори тўхтатди. Ҳайдовчи ғирт мастлигини яшириб ўтирмади. Қўйиб юборишлари учун инспекторларга томдан тараша тушгандек 40 минг рубл ваъда қилди. Ёнида пул йўқ эди, шунинг учун энг яқин банкка бориб шошилинч кредит олди, деб ёзади «Carzone» сайти.

Тўғри, у банкка боргунча инспекторлар ўз раҳбариятига қўнғироқ қилиб, барчасини айтиб берди. Қолган воқеалар сиз тасаввур қилганингиздек юз берди.

Ҳозир тергов тугаб, иш судга оширилган. Кредит олган ҳайдовчи мансабдор шахсга пора беришга уринганлик ва ноқонуний хатти-ҳаракат содир қилганликда айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи инспекторга пора бериш учун кредит олди