23:46 / 30.01.2017
15 692

Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимлар бўйича тайинлов белгиланди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Тошкент шаҳри:

Полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ташкилий-инспектор бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Элбек Хайрулла ўғли Хайруллаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси жиноий қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Беҳзод Алишер ўғли Сайфуллаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси Хорижга кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Самарқанд вилояти:

Подполковник Фарҳод Фаттохович Ҳасанов Самарқанд вилояти жиноий қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Отабек Абдусаматович Жалилов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Полковник Нозим Ниғматуллаевич Ходжаев Қашқадарё вилояти ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Подполковник Ваҳоб Неъматуллаевич Саидов Навоий вилояти ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Майор Шуҳрат Йўлдошевич Адумуратов Навоий вилояти шахсий таркиб билан ишлаш хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Подполковник Камолиддин Садирдинович Шаҳобутдинов Андижон вилояти тергов бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Подполковник Баҳриддин Абулқосимович Қаршибоев Сирдарё вилояти Гулистон тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи этиб тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди