10:36 / 02.02.2017
7 875

Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади

Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади

Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Москва вилояти ҳудудида 1 февраль куни рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оламдан ўтган. Бу ҳақда "РИА Новости"га асосланиб "Кун.уз" хабар қилди.

"ФВВ маълумотига кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Элчихона айни вақтда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор ёки йўқлигига аниқлик киритмоқда", — дейилган элчихона хабарида.

УАЗ ва Toyota Коротигино қишлоғи яқинидаги йўлдаги бурилиш жойида тўқнашиб кетган. УАЗ ёниб кетган, қурбонлар сони жами 9 нафарни ташкил қилган, 3 киши жароҳатланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади