07:15 / 03.02.2017
12 516

Тошкентда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

Тошкентда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

Расмий статистикага кўра, 2016 йилда Ўзбекистон пойтахтида Ислом, Софья, Имрон, Имона ва Фарзона исмлари энг кўп қўйилган исмлар бўлди, деб ёзади Sof.uz сайти.

Эгизакларга эса анъанавий Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра исмлари қўйилган.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг маълумотига қараганда, Тошкент шаҳрида 19 мингга яқин никоҳ қайд қилинган. 2016 йилда 49881 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу 2015 йилдагига нисбатан мингтага кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги демографик ҳолат бўйича ҳисобот эълон қилганди. Унга кўра, республика аҳолиси 2016 йилда 401,8 минг кишига кўпайган ва 32,121 миллион нафарни ташкил этган.

Ўтган йил давомида 726,8 минг бола дунёга келган. Тошкент ва Навоий вилоятларида туғилиш коэффициенти сезиларли ошгани қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

Жамият янгиликлари