21:19 / 03.02.2017
7 417

Ҳиндистонда аёл бошидан тирик суваракни чиқариб олишди

Ҳиндистонда аёл бошидан тирик суваракни чиқариб олишди

Ҳиндистон жанубидаги Ченнаи шаҳрилик тиббиётчилар аёл бошидан суваракни чиқариб олишди. Маълум бўлишича, ҳашарот тирик бўлган, деб ёзади Кун.уз сайти.

42 ёшли аёл бурни қичиши туфайли ярим кечаси уйғониб кетган. Кейинчалик у нафас олишга қийналаётганини сезиб, маҳаллий касалхонага ёрдам сўраб мурожаат қилган. Тиббиёт ходимлари тўртинчи уринишдан сўнг бу ҳолатга нима сабаб бўлаётганини аниқлашди. Мутахассислар аёлнинг боши ичида ҳашаротни топишган.

Маҳаллий тиббиётчиларнинг хабар беришича, бемор бошига бурун орқали кириб олган суварак бош мияга жуда яқин жой – қаншарида бўлган. Уни чиқариб олиш жараёни 45 дақиқани талаб этди.

“Бу менинг 30 йиллик тажрибам давомидаги биринчи шундай ҳолат”, - деди жарроҳлик амалиётини ўтказган шифокор. Унинг таъкидлашича, у бурун бўшлиғидан тугмалар, мунчоқлар, бўр ва ҳаттоки бир бор зулукни ҳам чиқариб олган экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳиндистонда аёл бошидан тирик суваракни чиқариб олишди