21:41 / 03.02.2017
7 721

Хитой тилида табрик айтган Трампнинг набираси интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Видео)

Хитой тилида табрик айтган Трампнинг набираси интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Видео)

АҚШ президенти Дональд Трампнинг набираси Арабелланинг хитой тилида айтган табригини ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бир сутка давомида 18 миллион маротаба томоша қилди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Беш ёшли Арабелла Роуз-Кашнер икки ёшидан бошлаб, хитой тилини ўрганади, унинг иштирокида олинган видеороликлар мунтазам равишда хитой сайтларига ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириб турилади.

АҚШ президентининг набираси Хитой халқини ой тақвими ҳисобида кириб келган Янги йил билан табриклаш учун онаси ҳамроҳлигида Хитойнинг Вашингтондаги элчихонасига ташриф буюрди ва уларни хитой тилида табриклади. 2016 йилнинг ноябрь ойида ҳам Арабелла Хитойнинг Тан сулоласи даврига тегишли шеърни мандарин тилида ўқиб, барча ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ҳайратга солган эди.
[media=https://youtu.be/7nefZ6mZNgE]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитой тилида табрик айтган Трампнинг набираси интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Видео)