21:52 / 05.02.2017
7 108

Эрдўғон ва Меркелнинг эфирдаги баҳси

Эрдўғон ва Меркелнинг эфирдаги баҳси

Туркия президенти Ражап Тойиб Эрдўғоннинг Германия канцлери Ангела Меркел билан тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган Анқарадаги учрашуви чоғида низо пайдо бўлди, дейди "Дийдоразиз" сайти.

Меркел сўзлаётган пайтда «исломий террор» иборасини ишлатганки, бу Туркия президентининг норозилигига сабаб бўлган.

Германия канцлерининг сўзини бўлган Р.Т.Эрдўғон «исломий террор» ибораси мусулмонларнинг чуқур таассуфини келтириб чиқараётганини айтди.

«Бундай ифода нотўғри ва уни ишлатиб бўлмайди. Чунки ислом ва террор – бу айро тушунчалардир. «Ислом» сўзининг асл маъноси тинчлик. Агар биз мазкур бир-бирига зид тушунчаларни биргаликда ишлатсак, у ҳолда мазкур дин вакилларининг ҳиссиётларини ҳақоратлаган бўламиз», — деди Эрдўғон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эрдўғон ва Меркелнинг эфирдаги баҳси