19:19 / 06.02.2017
10 372

Навоийда Италиядан келтирилган наслдор қуёнлар парваришланмоқда

Навоийда Италиядан келтирилган наслдор қуёнлар парваришланмоқда

Навоий вилоятида қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш ва ушбу йўналишда ихтисослашган кўп тармоқли агрофирмалар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Кармана туманидаги “Қўрғон дала” агрофирмасида Италиядан келтирилган наслли оқ великан зотли қуёнлар парваришланмоқда. Бу ҳақда Кун нашр ёзмоқда.

– Ўтган йили май ойида ташкил этилган хўжалигимизга дастлаб 104 зотдор қуён келтирилган эди, – дейди агрофирма раҳбари Алишер Қобилов. – Шу қисқа вақтда улар сони 2 мингга етди. Ҳар бир қуён камида 15 килограммгача тош босади.

Изланувчан фермер наслли қуёнларни парваришлаш сирини қисқа фурсатда ўзлаштирди. Хона ҳарорати мўътадиллигини таъминлаб, вақти-вақти билан ҳавосини алмаштирди. Кичик лаборатория ташкил этиб, қуёнларни сунъий урчитишни йўлга қўйди. Агрофирма раҳбарининг таъкидлашича, қуёнлар 28 кунда 15 тагача болалайди.

Қуёнлар олинадиган маҳсулотга қараб икки гуруҳга ажратилади – гўшт учун, териси учун. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги, ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра қўй жунидан 10 баробар афзалдир.

“Микрокредитбанк”нинг вилоят филиалидан олинган 250 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобидан иш бошлаган тадбиркор эндиликда қуёнлар сонини 50 мингтага етказиб, хориждан қуён гўштини қадоқлаш технологияси келтиришни мўлжалламоқда, терисини экспорт қилишни режалаштираётир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда Италиядан келтирилган наслдор қуёнлар парваришланмоқда