09:57 / 07.02.2017
8 802

Лола Каримова-Тиллаева The Best Award мукофоти билан тақдирланди

Лола Каримова-Тиллаева The Best Award мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева The Best Award мукофоти билан тақдирланди, деб ёзади Кун нашри.

Тақдирлаш маросими Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган. Лола Каримова-Тиллаевага мукофот кўп йиллик хайрия фаолияти, шунингдек Европада Ўзбекистон маданияти ва санъатини кенг тарғиб этиш бўйича ишга қўшган ҳиссаси учун топширилди.

The Best Award ҳар йилги мукофоти 1977 йилда таъсис этилган бўлиб, уни турли йилларда Карл Лагерфельд, Умар Шариф, Энди Уорхол, Мари-Хэлен де Ротшильд каби машҳур инсонлар қўлга киритган.

Маълумот учун, Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистонда иккита йирик хайрия ташкилоти – “Сен ёлғиз эмассан” фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашув маркази раҳбари саналади. Улар ота-она қарамоғисиз қолган ва имконияти чекланган болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримова-Тиллаева The Best Award мукофоти билан тақдирланди