Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида табиат ҳимоячиси Сомнат Мхатре кобра билан селфига тушиш вақтида унинг чақишидан ҳалок бўлди. Ўсмир кобрани бошидан ўпмоқчи бўлган. Бу ҳақда «Daily Mirror»га таяниб «Кун» хабар берди.
Ўсмир волонтёр бўлиб, илонларни қутқариш ва парваришлаш билан шуғулланган. 18 ёшли ўсмир юзлаб илонларни ўлимдан сақлаб қолган, бироқ ўзини улардан сақлай олмади.
Ўсмирнинг таниши айтишича, Мхатре автомобиль ғилдираги остида топилган кобрани хавфсиз жойга етказиши керак бўлган. Илон қутқарилгандан кейин, йигит уни юзи ёнига олиб келиб, бошидан ўпиб селфига тушмоқчи бўлганда илон унинг кўкрагидан чақиб олган.
Ўсмир тезда шифохонага олиб борилган. Шифокорлар 5 кун давомида унинг ҳаёти учун курашганлар, бироқ ўсмир вафот этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди