08:03 / 08.02.2017
10 203

Ёниб кетган "Manas" ресторани қачон очилиши маълум қилинди

Ёниб кетган "Manas" ресторани қачон очилиши маълум қилинди

Бироз аввал, Тошкентнинг Усмон Носир кўчасида жойлашган "Manas" ресторанида ёнғин чиққани, рестораннинг асосий қисми ёниб кул бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ресторан маъмурияти ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган суратлар ва гап-сўзларга изоҳ берди, деб ёзмоқда "Qalampir" сайти.

"Ҳа, бу ҳақиқат. Бизнинг севимли ресторанимиз ёниб кетди. Муҳими шундаки, ҳеч ким жабр кўрмади. "Манас" фақатгина бино эмас, бу бизнинг жамоа, мана шу ташвиш бирлаштирган оиламиз. Бинони ўз ҳолига қайтариш қийин эмас. Тез кунларда ресторанимиз очилиши ҳақида маълум қиламиз", деб ёзилади рестораннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ҳозиргача ёнғин нима сабабдан келиб чиққани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Оловни бартараф этиш учун 7 та ўт ўчириш машинаси сафарбар этилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёниб кетган "Manas" ресторани қачон очилиши маълум қилинди