Жуда кўп спорт турлари, жумладан, футбол ўйинига ҳам пул тикиб, буни қимор кўринишига олиб келиш ҳолатлари учраб туради. Бу иш қай даражада тўғри? Ана шундай мавзуга оид савол билан muxlis.uz сайтига мурожаат қилинган, деб ёзади Кун нашри.
Саволда шундай дейилади?
“Ассалому алайкум. Айни дамда мен хориждаман. Бу ерда футбол ўйинларига пул тикиб, баҳслашадиган кафелар мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг ҳар бири, албатта, бу баҳсда иштирок этади. Ютган меҳмон кассадан белгиланган фоизда ўз ютуғини олади. Шариатимизда бундай нарсаларга қандай қаралади?”.
Ушбу саволга «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли жавоб қайтарган.
“Ва алайкум ассалом. Маълум шартларга кўра, футбол ўйнаш ва томоша қилиш жоиз. Лекин турли клубларга пул тикиш – қимор ҳисоблангани учун – жоиз эмас. Унинг ортидан топилган пул ҳаром саналади.
Хуллас, шариатда футбол жамоаларига пул тикишга рухсат этилмайди. Мусулмон одам бундай ношаръий ишлардан йироқ юради, билмаганларга айтиб, огоҳлантириб қўяди”. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?