Бугун, 10 февраль куни Душанбедан Тошкентга техник рейс амалга оширилди. Делегация таркиби орасида Тожикистон авиа саноати раҳбарлари билан бир қаторда 20 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам Тошкентга учиб келишди. Бу ҳақда “РИА Новости”га асосланиб Qalampir.uz маълум қилди.
“Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишида авиапарвознинг қайта тикланишини Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолиси 25 йил кутган эди. Икки давлат раҳбарларининг ўзаро келишуви асосида бу авиапарвоз ҳаракати тикланди”, дейди Томас Халам.
“Somon Air” авиакомпаниясининг Тошкентга учадиган авиарейси 20 февралдан мунтазам равишда амалга оширилиши кутилмоқда. Ёз мавсуми бошлангунга қадар Душанбедан ҳафтанинг ҳар душанба куни Тошкентга парвоз қилиш мумкин бўлади. Март ойи охиридан рейслар сонини яна биттага кўпайтириш режалаштирилган.
Маълумот учун, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиапарвоз 1992 йилда тўхтатиб қўйилган эди. Душанбе ва Тошкент ўртасидаги самолётлар ҳаракатини тиклаш ҳақида 2016 йил ноябрь ойида келишув имзоланган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади