18:18 / 11.02.2017
7 758

Тошкент шаҳрида ўғирлик қилган 3 нафар йигит қўлга олинди

Тошкент шаҳрида ўғирлик қилган 3 нафар йигит қўлга олинди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБга Ҳасанбой маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, кўп миқдордаги пуллари, 4 турдаги сариқ металдан ясалган узуги, 3 дона сариқ металдан ясалган соатини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Унда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўғри уйга кириш эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб кирганлигини аниқлашди.

Воқеа жойини кўздан кечириш ва жабрланувчининг қўни-қўшнилари билан олиб борган суриштирувлар жараёнида гумонланувчиларнинг изига тушилди ва улар тезда қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи - 1991, 1992 ва 1994 йилда туғилган йигитлар содир этишган экан.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида ўғирлик қилган 3 нафар йигит қўлга олинди