07:11 / 12.02.2017
11 413

Сурхондарёда Ўзбекистондаги энг йирик иссиқхона ишга тушади

Сурхондарёда Ўзбекистондаги энг йирик иссиқхона ишга тушади

Gold Agro Fresh агрофирмаси Сурхондарё вилоятида нархи 35 миллион долларлик йирик иссиқхонани ишга туширади, деб ёзади Кун нашри.

Бу ерда мингдан зиёд иш ўрни ташкиллаштирилади ва ҳар йили 30 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинади.

Айни дамда бу ерда синов тариқасида 20 гектар майдонда 15та блок ишга туширилган. Блокларда помидорнинг талаб катта бўлган нави, гулкарам, броколли ва ялпиз етиштирилмоқда. Иссиқхонанинг барча – 70та блоки ишга тўширилгач, унинг майдони 100 гектарга етади.

Бундан ташқари, 434 гектарга мавсумий маҳсулотлар етиштириш, келажакда эса 100 гектар майдонга интенсив боғлар ташкил этилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда Ўзбекистондаги энг йирик иссиқхона ишга тушади