11:22 / 12.02.2017
9 568

Грузиялик аёл 59 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди

Грузиялик аёл 59 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди

Грузиянинг Батуми шаҳрида яшовчи Натела Лазишвили исмли аёл биринчи фарзандини 59 ёшида дунёга келтирди, деб ёзади «Дарё». У 61 ёшли турмуш ўртоғи билан бундай қувончли воқеани 33 йилдан буён кутарди.

«Имеди» телекомпанияси маълумотларига кўра, туғруқ муваффақиятли кечган. 2,3 килограмм оғирликдаги чақалоқ кесарча кесиш усули билан дунёга келтирилган.

Болага Георгий деб исм қўйишди. Айни пайтда чақалоқ ва унинг онаси ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Грузиялик аёл 59 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди