15:35 / 14.02.2017
10 487

«Коинот гўзали — 2017» да Ўзбекистондан тўрт иштирокчи қатнашмоқда

«Коинот гўзали — 2017» да Ўзбекистондан тўрт иштирокчи қатнашмоқда

«Коинот гўзали — 2017» халқаро гўзаллик танловининг чорак финал босқичида ўзбекистонлик тўрт нафар соҳибжамол кейинги босқичга чиқиш учун беллашади.

Иштирокчиларга овоз бериш жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да якунига етади. Энг кам овоз олган иштирокчи танловнинг кейинги босқичида қатнашмайди. Қолган уч иштирокчи эса ўзлари ва яшаб турган жойлари ҳақида қизиқарли видеолавҳа ёзганларидан сўнг ярим финалда кураш олиб боришади. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.

«Коинот гўзали — 2017» танловининг саралаш босқичи уч ой илгари бошланган бўлиб, унинг чорак финалида Ўзбекистондан ташқари Россия, Қирғизистон ва Чехиядан кимлар иштирок этиши аниқ бўлди.

«Коинот гўзали» танлови жаҳон миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб, унда турмушга чиқмаган 18-26 ёшли қизлар қатнашишлари мумкин. Мазкур танлов шахсни шакллантириш, оилавий қадриятлар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

«Коинот гўзали» танлови ғолибаси пул мукофоти, эсдалик совғалари билан тақдирланади. У шунингдек, халқаро брендларнинг фотосессиялари ҳамда қизиқарли ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Коинот гўзали — 2017» да Ўзбекистондан тўрт иштирокчи қатнашмоқда