6 071
Ўзбекистон парламенти депутати Илҳом Абдуллаев Туркманистондаги сайлов жараёнида ҳайратда қолди!
Туркманистондаги умумхалқ сайловлари катта байрамга айланиб кетди. Барча участкаларда ширинликлар улашилди, концертлар уюштирилди. Халқаро ташкилотларнинг 154 нафар кузатувчилари жараёнларни кузатиб ҳайратларини яширишмади. Айниқса, сайлов участкаларининг техник жиҳатдан мукаммал жиҳозлангани уларнинг эътиборини тортди.
10 мингдан ортиқ оппоқ олтин орнаментлар билан безалган яримметал-яримпластик кабиналарда сайловчилар учун ажойиб қулайликлар яратилди. Кабинага парда орқали эмас, эшик орқали кирилиши, ичкарида махсус йўриқномалар ёпиштирилгани, муқобил ёритиш тизими билан таъминлангани диққатга сазовордир.
"Кабиналар ўта мукаммал, ҳақиқий санъат асари деса бўлади. Таърифга тил ожиз. Ҳали бунақасини кўрмагандим!”, дея ТАСС мухбири билан ўз фикрларини ўртоқлашди Шанхай ҳамкорлик ташкилотидан кузатувчи сифатида ташриф буюрган, Ўзбекистон қуйи парламенти депутати Илҳом Абдуллаев.
Туркманистон Ўзбекистон парламенти депутати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси, “Миллий тикланиш” демократик партияси Фракцияси аъзоси Илҳом Абдуллаевнинг она юрти ҳисобланади. У 1965 йилда Чоржўй шаҳрида таваллуд топган. 1985 йилда Туркман Давлат педагогика университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича физик-математик бўлган Абдуллаев парламентда 2010 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади.
Сайловдаги давомат 97,27 фоизни ташкил этди.
Манба: Vodiymedia.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда