17:06 / 16.02.2017
9 038

Бухорода 21 яшар йигит ўз қариндошини отиб қўйди

Бухорода 21 яшар йигит ўз қариндошини отиб қўйди

Бухоролик 21 яшар йигит ўз қариндошининг қотили бўлди. Маълум қилинишича, йигитча қариндошини ов қуроли ёрдамида отиб қўйган. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

Гап шундаки, Бухоро вилояти, Жондор тумани, Зарафшон ҚФЙ Тобогар қишлоғида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро ИИВ рўйхатида бўлган “ТОЗ-34” русумли, 4356-рақамли ов қуролини рухсатсиз ов қилиш қилиш мақсадида уйидан олиб чиққан.

Matiz автомобилида келган қариндошини қурол ушлаган йигит отиб қўйган. Яраланган шахс воқеа жойида вафот этди. Қуролланган фуқаро эса ҳибсга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органи томонидан қуролланган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 21 яшар йигит ўз қариндошини отиб қўйди