17:54 / 16.02.2017
5 825

Эр-хотин 45та смартфонни қўшни давлатдан ноқонуний олиб киришга уринишди

Эр-хотин 45та смартфонни қўшни давлатдан ноқонуний олиб киришга уринишди

Фарғона вилояти божхоначилари эр-хотиндан 45та беркитилган смартфонни топишди, деб ёзмоқда Кун сайти.

Содиқовлар оиласи Ўзбекистонга “Нексия” автомобилида қўшни мамлакатдан кириб келаётган эди. Божхоначилар ҳайдовчи ва йўловчидан автомобилни кўздан кечириш учун салондан чиқишни сўрашган.

Уларни кўздан кечириш чоғида эса бешта модификациядаги қиймати 34,5 миллион сўм бўлган 45та смартфон топилди. Содиқовлар уяли алоқа воситаларини белларига боғлаб олганча, қўшни давлатдан олиб киришга уринишган.

Шунингдек, пойтахт аэропорти божхоначилари “Сеул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Баҳромовнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйишди. Ушбу шахс ҳам божхона назоратидан яширганча 3 турдаги 35 дона қўл телефонини олиб киришни кўзлаган эди. Аммо бу режа ўз вақтида чипакка чиқарилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эр-хотин 45та смартфонни қўшни давлатдан ноқонуний олиб киришга уринишди