11:25 / 17.02.2017
9 256

Обид Асомов "камбағалнинг ҳовлиси" ҳақида

Обид Асомов "камбағалнинг ҳовлиси" ҳақида

Қизиқчи Обид Асомов яқинда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга келтирилган Boeing-787 самолётида парвоз қилди.

У ўзининг самолёт ҳақидаги таасcуротларини мухлислари билан ўртоқлашди:
“Насиб қилса қулига чиқариб қўяр йўлига! Мана янги 787-боинг самолётида учиш ҳам насиб қилди! Ўзиям камбағални ҳовлисидек келаркан! Бемалол футбол ўйнаса бўлади! Бир сўз билан айтганда гап йўқ! “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси мен сизлар билан фахрланаман!”
Ҳозирча Обид Асомов қайси мамлакатга жўнаб кетганлигини иримчилиги сабабли сир тутган. “Қўниб олай, кейин ёзаман” дея жавоб берди у 2 соат олдин ўз саҳифасига жойлаган постига.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга олиб келтирилган биринчи “Boeing-787-8 Dreamliner” самолётининг тижорат эксплуатацияси 5 сентябрда бошланди. Халқаро йўналишдаги илк парвози 9 сентябрда Олмаота шаҳрига амалга оширилди. Бугунги кунда ушбу самолёт Олмаота, Дубай, Деҳли, Истанбул, Тель-Авив, Москва ва бошқа йўналишларда парвоз қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Обид Асомов "камбағалнинг ҳовлиси" ҳақида