10:58 / 19.02.2017
8 484

Совет аскарининг Афғонистондан юборган хати 33 йил деганда топилди

Совет аскарининг Афғонистондан юборган хати 33 йил деганда топилди

Приднестровьеда эски АК-47 русумли ўқув автомати қайта очилганда, унинг ичидан Афғон урушидан эгасига етиб бормаган хат топиб олинд, деб хабар беради Qalampir.uz.

Тан олинмаган давлатнинг Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, қуролни сочиш пайтида қўндоқ ичидаги пенал бир нимага қисилиб турганини пайқаб қолишган. Эҳтиёткорлик билан уни олиб кўришганда, бу 33 йил аввал подполковник Яковенко ва капитан Жозлотин Афғонистондан туриб ёзган хат экани маълум бўлди.

“Ҳарбий қисм командирига. Шиндонд тумани - 110 дух. Очиқ матн билан ёзаман – биз қуршаб олиндик, курашишга ортиқ кучимиз қолмади. Кимки бу автоматни топиб олса, махфий хабарни СССР Бош штабига етказсин. Рота командири подполковник Яковенко ва командир ўринбосари капитан Жозлотин. 23.06.1983 йил. 16:00”, дейилади хатда.

Афсуски, хат Бош штабга етиб бормаган бўлса керак. Ҳозирча бу шахсларнинг кейинги тақдири нима билан тугагани ҳеч ким билмайди. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Россия Афғон жангчи ветеранлар уюшмасига расмий сўровнома юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Совет аскарининг Афғонистондан юборган хати 33 йил деганда топилди