13:05 / 19.02.2017
7 213

Путин: “Хорижлик жосуслар Россияда тиним билмаяпти”

Путин: “Хорижлик жосуслар Россияда тиним билмаяпти”

Федерал хавфсизлик хизмати ҳайъати йиғилишида нутқ сўзлаган президент Владимир Путин чет эл махсус хизматлари Россияда фаол иш олиб боришга уринаётганини таъкидлади, деб хабар беради Hilol.uz сайти.

Путин Россия контрразведка органлари ҳушёр бўлишлари кераклигини уқтирди.

Унинг айтишича, чет эл махсус хизматлари Россияда фаол иш олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йили чет эл махсус хизматларининг 53 нафар мунтазам ходими ва 386 нафар агентининг фаолиятига чек қўйилган.

“Хориж махсус хизматларининг ёпиқ маълумотлар, энг аввало, ҳарбий-техник соҳадаги салоҳиятимизга оид маълумотларни қўлга киритишга уринишларини бартараф этиш муҳимдир”, – деди Россия раҳбари.

Шунингдек, Владимир Путин давлат сири ҳисобланувчи маълумотларни ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш заруратига эътибор қаратди.

Унинг қайд этишича, ўтган йили Россиянинг давлат ахборот ресурсларига компьютер ҳужумлари сони 3 баравар ортган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путин: “Хорижлик жосуслар Россияда тиним билмаяпти”