14:46 / 19.02.2017
9 617

Хитойда миллионлаб эркак бўйдоқликка маҳкум

Хитойда миллионлаб эркак бўйдоқликка маҳкум

Хитойда эркаклар ва аёллар сони орасидаги фарқнинг ортиши эркакларнинг жуфт топишини қийинлаштириб юбормоқда. 30 ёшдан ошган бўйдоқлар ўзларига рафиқа топиш илинжида турли чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда, дея ёзади Hilol.uz сайти.

Хитойда 30 ёшдан ошган бўйдоқ эркакларни “шенгнан” дейишади. Бу “ҳамон ўзига жуфт топа олмаган” деган маънони англатади.

Хитойда яқин йилларгача амалга оширилган “бир оилага – бир фарзанд” сиёсати эркаклар сонининг аёлларга нисбатан анча кўпайиб кетишига олиб келди. Бу сиёсат 2015 йилда бекор қилинди, лекин унинг таъсири ҳали йиллар давомида мамлакатни тарк этмайди.

2020 йилга бориб Хитойда турмуш қуриш ёшига етган эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқ ўттиз миллионга етиши кутилмоқда. 2030 йилга бориб эса хитойлик эркакларнинг тўртдан бири “шенгнан”га айланиб қолиши мумкин.

Вазият шундай экан, аёлларнинг қалбини эгаллаш учун эркаклар анча овора бўлишига тўғри келмоқда.

2015 йилда 40 ёшлик ишбилармон ўзига мос жуфт топиб бериши учун “совчилик” билан шуғилланувчи фирмага 1 миллион доллар тўлаганига қарамай, натижага эриша олмагани ва фирмани судга бергани ҳақидаги хабар тарқалганди.

Гуанжоулик компютерь дастурчиси эса бир қизга 99 дона айфон совға қилишига қарамай, турмуш қуриш таклифига рад жавоби олган ва ижтимоий тармоқларда ҳазил аралаш шов-шувларга сабаб бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойда миллионлаб эркак бўйдоқликка маҳкум