10:44 / 20.02.2017
9 069

Дубай полицияси рус гўзалидан ҳаётини хавфга қўймаслик ҳақида тилхат олди

Дубай полицияси рус гўзалидан ҳаётини хавфга қўймаслик ҳақида тилхат олди

Дубай полицияси россиялик модель Виктория Одинцовадан ҳаётини хавфга қўймаслик ҳақида тилҳат олди, деб хабар бермоқда Vodiymedia.uz.

Бунга соҳибжамол томонидан Instagram саҳифасига қўйилган Кайан Минораси осмонўпаридаги экстремал фотосессия видеоролиги сабаб бўлди. Видеода 23 ёшли моделнинг ҳеч қандай эҳтиёт чораларини қўлламасдан, ўз ҳаётини хавфга қўйган ҳолда осилиб тургани акс этган бўлиб, бу вазиятда пастга тушиб кетиб халок бўлиши эҳтимоли ўта юқорилигига гувоҳ бўлиш мумкин.

"Рус аёлининг бу ҳаракати ҳаётига хавф солади. Шундан сўнг биз уни маҳкамага чақириб, қайтиб бундай ишга қўл урмаслик ҳақида тилхат олдик", - деди полиция генерал-майори Ҳалил Иброҳим ал Мансури.

Таъкидлаш жоизки, Одинцованинг Instagramдаги видеосини 500 мингдан ошиқ киши кўрди. Кўпчилик унинг бу ҳаракатини қоралади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дубай полицияси рус гўзалидан ҳаётини хавфга қўймаслик ҳақида тилхат олди