13:36 / 20.02.2017
7 047

Саратовдаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

20 февраль куни Россиянинг Саратов вилоятида иккита енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда "РИА Новости" асосланиб Кун.уз хабар қилмоқда.

ЙТҲ маҳаллий вақт билан тонгги соат 6:00 атрофида рўй берган. «Дастлабки маълумотларга кўра, 90-минтақа давлат рақамига эга Kia Rio русумли автомобиль қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва 163-минтақа давлат рақамига эга бўлган Nissan Almera машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда икки ҳайдовчи ва Kia автомашинасидаги 4 нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмган. Nissan машинасида фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган», — дея аниқлик киритган агентлик суҳбатдоши.

Сўнгги маълумотларга кўра, Kia Rio салонида 3 эркак ва 2 аёл бўлган, улар Ўзбекистон фуқаролари бўлганлиги хабар қилинмоқда.

Ҳалокат бўйича тергов ишлари бошлаб юборилган.
Саратовдаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саратовдаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди