14:05 / 20.02.2017
9 119

Мирзоҳид Обидов Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди

 

Бугунгача Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Мирзоҳид Обидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Тошкент шаҳар ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофақлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Мирзоҳид Обидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси раҳбари этиб тайинланган.
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимида узоқ вақт ишламаган Мирзоҳид Обидов бундан аввал Тошкент шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган эди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзоҳид Обидов Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди