Самарқанд вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари вилоят прокуратураси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган махсус операция натижасида Самарқанд ИИБ Қўриқлаш бўлими раҳбари подполковник Нодир Саматовни қўлга олдилар. Бу ҳақда "Спутник Ўзбекистон"га асосланиб "Кун.уз" хабар берди.
"Подполковник Саматов, амалдаги инструкцияларни бузган ҳолда, бўлимнинг навбатчиликка киришган шахсий таркиб ходимларини асоссиз равишда дам олиш кунларидан маҳрум қилган. Ҳар бир ходим қонунда белгилаб қўйилган дам олиш кунини ўз бошлиғидан 200-250 минг сўм эвазига "сотиб олишга" мажбур бўлган. Шу тариқа, Саматов сўнгги йил ичида ўзига бўйсунган ходимлардан 40 миллион сўмга яқин пора олган", — деб хабар қилди МХХ ходими.
МХХ ходимининг сўзларига кўра, тезкор гуруҳ ходимлари Нодир Саматовни хизмат кабинетида, у ўзидан қуйи поғонада турувчи бўлим командиридан 1 миллион сўм пора олаётган вақтда қўлга олишган. Ҳибсга олиш жараёнидан сўнг Самарқанд ИИБ қўриқлаш бўлимининг барча ходимлари подполковник Саматовга қарши кўрсатма бергани хабар қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?